«Шаҳарсозлик ривожланишини бошқаришни рақамли технологиялар асосида илмий тартибга солиш»

Издательство:
Автор
Мазкур монография «Шаҳарсозлик ривожланишини бошқаришни рақамли технологиялар асосида илмий тартибга солиш» мавзусига бағишланган бўлиб, замонавий шаҳарларнинг жадал ривожланиши шароитида шаҳарсозлик жараёнларини маълумотларга асосланган, интеграциялашган, прогнозли ва барқарор бошқаришнинг назарий-методологик ҳамда амалий асосларини ишлаб чиқишга қаратилган.
Тадқиқотда шаҳарсозлик ривожланишини бошқаришнинг анъанавий ёндашувлари таҳлил қилиниб, уларни рақамли трансформация қилишнинг илмий асослари тизимлаштирилган. Шаҳар ҳудудларини бошқаришда GIS, BIM, IoT, Big Data, 3D City Model, Digital Twin ва сунъий интеллект (AI) технологияларини ягона ахборот муҳитида интеграциялаш масалалари асослаб берилган. Рақамли технологияларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ҳудудий режалаштириш, функционал зоналаштириш, транспорт ва муҳандислик инфратузилмаларини бошқариш, экологик мониторинг, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш очиб берилган






