Қурилишда меҳнатни муҳофаза қилиш

- -
- 100%
- +
Ер ости металл коммуникациялар бўйича юқори потенциал содир бўлишидан (заносидан) ҳимоялаш (қувур ўтказгичлар, кабелларни ташқи металл қобиқлари ёки қувурлари) уларни бино ёки иншоотни киришидаги унинг темирбетон фундаментини арматурасига бирлаштириш йўли билан амалга оширилади, фундамент арматурасини ерлатгич сифатида қўллаш мумкин бўлмаганда — сунъий ерлатгичга уланади.
Ташқи ер усти металл коммуникациялар бўйича юқори потенциал содир этилишидан ҳимоялаш уларни бино ёки иншоотни киришида ва бу киришга яқин коммункицияни иккита таянчига ерлатиш йўли билан амалга оширилади. Ерлатгичлар сифатида бино ёки иншоотни темирбетон фундаментларидан ва ҳар бир таянчлардан фойдаланиш, бундай фойдаланиш мумкин бўлмаганда — сунъий ерлатгичлар қўлланилиши керак.
Кучланиши 1 кВ гача бўлган электр узатиш ҳаво линияларини, телефон, радио, сигнализация сетларини бинога киритилиши фақат узунлиги 50 м дан кам бўлмаган метал қобиқли кабеллар ёки метал қувурлар ичига ётқизилган кабеллар билан амалга оширилиши керак. Металлмас томли бино ва иншоотларни яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоялаш алоҳида турувчи ёки ҳимояланаётган объектда ўрнатилган, талаб қилинадиган ўлчамли зонасини ҳимоясини таъминловчи стерженли ёки троссли яшин қайтаргичлар билан бажарилиши керак. Объектда яшин қайтаргичлар ўрнатишда ҳар бир стерженли яшин ушловчига ёки троссли яшин ушловчининг ҳар бир устунига иккитадан кам бўлмаган ток қочиргичлар таъминланган бўлиши керак.
Томни қиялиги 1:8 дан кўп бўлмаганда яшин ушлагич тўр ҳам фойдаланилиши мумкин. Яшин ушлагич тўр диаметри 6 мм дан кам бўлмаган пўлат симдан бажарилган бўлиши керак ва том тепасига ёхуд ёнмайдиган ёки қийин ёнадиган иссиқлагич ёки гидроизоляция остига ёйилиб ётқизилган бўлиши керак. Тўр ячейкалари қадами 6х6 м дан кўп бўлмаслиги керак. Тўрнинг тугунлари пайвандланиб бириктирилган бўлиши керак. Томни устидан чиқиб турган металл элементлар (қувурлар, шахталар, вентиляция қурилмалари) яшин ушлагич тўрга уланиб бириктирилган бўлиши, чиқиб турган металмас элементлар эса — қўшимча яшин ушлагичлар билан ускуналаниши ҳамда яшин ушлагич тўрга уланиши керак. Металл томли (кровлили) бино ва иншоотларда яшин ушлагич сифатида томни (кровлини) ўзи фойдаланилиши керак. Бунда барча чиқиб турган металлмас элементлар яшин ушлагичлар билан жиҳозланиши ва томни (кровлини) металига уланиб бириктирилиши керак. Металл томдан (кровлидан) ёки яшин ушлагич тўрдан ерлатгичларга ток қочирилиши (чиқарилиши) бинони периметри бўйича ҳар бир 25 м дан кам бўлмаган масофада бажарилиши керак. Бинони ташқи деворлари бўйича ётқизиладиган ток қочиришлар чиқарилиши кириш ёки одамлар тегиб кетмаслик жойидан 3 м дан яқин бўлмаган жойлардан ўтказилиши керак.
Ёнувчан ва суюлтирилган газлар ва енгил алангаланувчан суюқликлари бор ташқи ускуналарни яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоялаш қуйидагича олиб борилиши керак: а) ускуналарни темирбетондан корпуслари, ускуналарни металли корпуслари ва томи метали қалинлиги 4 мм дан кам алоҳида резервуарларни ҳимояланаётган объектда ўрнатилган ёки алоҳида турган яшин қайтаргичлар билан ускуналаш керак; б) ускуналарнинг металл корпуслари ва томи метали қалинлиги 4 мм дан ва ундан кўп сиғими 200 м3 дан кам томи (крышаси) металини қалинлигидан қатъий назар алоҳида резервуарларни, шунингдек иссиқликдан изоляцияланган ускуналарни металл ғилофларини ерлатгичга улаш кифоя. Агар ташқи ускуналарда ёки ёнувчан газлар ёки енгил алангаланувчан суюқликлар бор резервуарларда (ер усти ёки ер ости) газ чиқариш ва ёки нафас олиш қувурлари бўлса, унда улар ва улар устидаги макон яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимояланган бўлиши керак. Худди шундай макон цистерналар бўйнидаги кесими устидан ҳимояланади, унга қуйиб-бўшатиладиган эстакадада маҳсулотни очиқ қуйиш бажарилади. Яшинни тўғридан-тўғри уришидан нафас олиш клапанлари ва уларнинг устидаги баландлиги 2,5 м радиуси 5 м -ли цилиндр билан чекланган макон ҳам ҳимояланиши керак.
Яшинни иккиламчи кўринишидан ташқи ускуналарни ҳимоялаш учун уларда ўрнатилган аппаратларни металл корпуслари электр ускуналарни ерлатиш қурилмаларига ёки яшиндан тўғридан-тўғри уриш ҳимоя ерлатгичига уланиши керак. Ер ости коммуникациялари бўйича юқори потенциал содир бўлишидан ҳимоялаш уларни бино ва иншоотга киришда электрускуналар ерлатгичларига ёки яшин уришидан тўғридан-тўғри ҳимоялаш ерлатгичига улаб бириктирилиб амалга оширилади. Ташқи ер усти коммуникациялари бўйича юқори потенциал содир бўлишидан ҳимоялаш уларни бино ва иншоотга киришда электрускуналар ерлатгичларига ёки яшин уришидан тўғридан-тўғри ҳимоялаш ерлатгичига, коммуникация киришига яқин устунига — унинг темирбетон фундаментига улаб амалга оширилади.
Барча мумкин бўлган ҳолатларда яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоя ерлатишлари сифатида бино ва иншоотларнинг темирбетон фундаментларидан фойдаланиш керак. Улардан фойдаланиш мумкин бўлмаганда сунъий ерлатгичлар қўлланилади. Барча мумкин бўлган ҳолатларда яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоя ерлатгичи электр ускуналар ерлатгичи билан бирлаштирилган бўлиши керак. Яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоя ерлатгичларига қурилиш ичида турган металлли конструкциялар, ускуналар ва қувур ўтказгичлар, шунингдек электр потенциалларни тенглаштирувчи қурилмалар уланиши керак. Яшин ушлагичлар билан ток қочиришларни барчаси уланиб бириктирилиши пайвандлаб бажарилиши керак. Металл қувурлар, миноралар, вишкалар учун яшин ушлагичларни қуриш ва ток қочиришларни ўтказиш талаб қилинмайди. Металлмас қувурлар, миноралар, вишкаларни қуришда монтаж ускунасининг металл конструкцияси (юк йўловчи ва шахта кўтаргичлари, кран-укосина ва б.қ.) ерлатгичларга уланиши керак. Бундай ҳолатларда яшиндан ҳимоялаш бўйича вақтинчалик тадбирлар қурилиш даврида бажарилмаслиги мумкин.
3.8. Ионлаштирувчи нурланиш, тавсифномаси, организмга таъсир манъбалари, нормалаштириш
Ядро энергетикасининг тез ривожланиши ва фан ва техниканинг турли соҳаларида ионлаштирувчи нурланишлар манбаъларининг кенг қўлланилиши одам учун радиация ва атроф муҳитни радиофаол моддалар билан ифлосланиш хавфини яратди. Шунинг учун ионлаштирувчи нурланишлардан ҳимоялаш (радиация хавфсизлиги) муҳим муаммолардан бирига айланмоқда. Радиация нурли энергия билан тавсифланади. Ионлаштирувчи нурланиш — бу ядро реакцияси алмашинувларида, яъни радиофаол парчаланиш натижасида ҳосил бўладиган заррачалар ва электрмагнит квантларини оқими. Ионлаштирувчи нурланишнинг энг кўп учрайдиган турлари ренген ва гамма нурланишлар, альфа заррачалар, электронлар, нейтронлар, протонлар оқимлари бўлади. Ионлаштирувчи нурланишлар бевосита ёки билвосита муҳитни ионлашишини, яъни зарядланган атомлар ёки ионлар молекуласини келтириб чиқаради. Ионлаштирувчи нурланишлар манбаълари табиий ва сунъий радиофаол моддалар, турли хилдаги ядро-техника ускуналари, тиббий перепаратлар, кўп сонли назорат-ўлчов қурилмалари (металларни дефектоскопия қилишда, пайванд бирикмаларини сифатини назорат қилиш). Улар қишлоқ хўжалигида, геология разведкасида, статик электрланишга қарши курашда ва б.қ. қўлланилади.
Ионлаштирувчи нурланишларнинг асосий манъбалари қуйидагилар. Радон- 222 — альфа-заррачалар чиқарувчи газ. Тоғ жинсларида доимо ҳосил бўлади. Шахталарда, ертўлаларда, бинонинг 1-қаватида тўпланганда хавфли. Шамоллатиб туриш керак.
Ксенон-133 — газсимон изотоплар. Атом реакторининг ишлаш жараёнида доимо ҳосил бўлади ва парчаланади. Ҳимоя сифатида изоляция қўлланилади. Йод-131 — бета-заррачалар ва гамма нурланиш чиқаради. Атом реакторининг ишлашида ҳосил бўлади. Ўтлар билан бирга ҳайвонлар чайнашидан ҳазм бўлади ва сутга ўтади. Одамни қалқон безларида йиғилади. Ҳимоя сифатида «йод пархези» қўлланилади, одамни овқат рационига йод қўшилади. Криптон-85 — оғир газ, бета-заррачалар ва гамма нурланишлар чиқаради. Реакторни ишланган ёқилғи элементлари таркибига киради. Уларни сақлаганда — ажралади. Ҳимоя — изоляцияланган хона. Стронций 90 — бета заррачалари чиқарадиган металл. Радиофаол чиқиндиларда ажраладиган асосий маҳсулот. Одамни суякли тўқималарида йиғилади. Цезий -137 бета заррачалар ва гамма нурланишлар чиқарадиган металл. Мускуллар тўқималари ҳужайраларида тўпланади. Радий- 226 — альфа ва бета заррачалари, гамма нурланишлари чиқарадиган металл. Ҳимоя — яширин жой ва бошпаналар. Углерод -17 — бета заррачалари чиқаради. Углеродни табиий изотопи. Археологик материаллар ёшини аниқлашда қўлланилади. Плутоний -239 альфа заррачалар чиқаради. Радиофаол чиқиндилар таркибида бўлади. Ҳимоя — радиофаол чиқиндиларни сифатли кўмиш. Калий 40 бета заррачалар ва гамма нурланишлар чиқаради. Барча ҳайвонлар ва ўсимликлар таркибида бўлади.
Альфа заррачалар — гелий атомининг мусбат зарядланган ядроси. Бу заррачалар атом номерлари катта баъзи бир элементларнинг радиофаол парчаланишида чиқарилади, асосан бу трансуран атом номерлари 92 дан катта элементлар. Альфа заррачалар муҳитда тўғри чизиқли 20 минг км/сек тезликда тарқалади ва ўзининг йўлида катта зичликли ионлашиш яратади. Альфа заррачалар катта массага эга, ўз энергиясини тез йўқотади ва шунинг учун аҳамиятсиз чопиб ўтишга эга: ҳавода- 20—110 мм, биологик тўқималарда — 30—150 мм, алюминийда 10—69 мм.
Бета заррачалар — бу альфа заррачаларга қараганда катта ўтиш ва кичик ионлаштириш қобилиятига эга электронлар ёки позитронлар оқими. Улар радиофаол парчаланишда атомлар ядросида вужудга келади ва шу вақтда жойида ёруғлик тезлигига яқин тезликда нурланади. Ўрта энергияларда бета заррачаларни чопиб ўтиши ҳавода бир неча метр, сувда 1—2 см, одам тўқималарида 1 см оралиғида, металларда 1 мм бўлади.
Ренген нурланишлар — моддани электронлар оқими билан бомбалашда вужудга келадиган юқори частотали ва тўлқин узунлиги қисқа электрмагнити нурланишлари. Ренген нурланишларнинг муҳим хоссаси унинг ўтиш қобилиятининг катталигидир. Ренген нурлари ренген қувурчаларида, электрон микроскопларда, қувватли генераторларда, тўғриловчи лампаларда, электрон нурли қувурчаларда ва б.қ. вужудга келиши мумкин.
Гамма нурланишлар — электрмагнит нурланишларга кирувчи, ёруғлик тезлигида тарқаладиган, квантлар энергияси оқими. Уларни ренген нурланишларга кўра тўлқин узунлиги қисқа бўлади. Гамма нурланишлар одам танаси орқали ва бошқа материаллар орқали эркин, камроқ камайиб ўтади ва ўтаётган муҳитларида иккиламчи ва тарқоқ нурланиш яратади. Гамма нурлар билан нурланиш суръати нуқтавий манъбадан масофа квадратига тескари пропорционал бўлади.
Нейрон нурланишлар — баъзи бир ядро реакцияларида, хусусан уран ва плутоний ядроларини парчаланиш реакцияларида, атом ядроларидан отилиб чиқадиган нейтраль заррачалар оқими. Нейронлар электр зарядига эга эмаслигидан нейрон нурланишлар катта ўтиш қобилиятига эгадир. Нейрон нурланишлари зарядланган заррачалар тезлаштирувчилари ва реакторларнинг ишлашида, бунда тезкор ва иссиқлик нейронларини қувватли оқими ҳосил бўлади, вужудга келади. Нейрон нурланишининг фарқли хусусияти, стабиль элементлар атомини уларни радиофаол изотопларига айлантириш қобилиятига эга, бу эса нейронли нурланишнинг хавфлилигини оширади.
Ионлаштирувчи нурланишлардан ҳимоялаш ўз ичига ташкилий, гигиеник, техник ва даволаш профилактика тадбирларини олади, ва айниқса:
оператор ва нурланиш манъбаси орасидаги масофани узайтириш;
нурланиш майдонида ишларни давомийлигини қисқартириш;
нурланиш манъбасини экранлаш;
масофадан бошқаришни қўллаш;
манипуляторлар ва роботлардан фойдаланиш;
технология жараёнини тўлиқ автоматлаштириш;
шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва радиация хавфсизлиги белгилари билан огоҳлантириш;
нурланиш даражасини доимий назорати ва персонални нурланиш дозасини назорати бажарилади.
Ички нурланишдан ҳимоялашда ишловчиларни радиофаол манъбалар (чиқиндилар) билан бевосита контакти бартараф этилади ва уларни иш зонаси ҳавосига тушишига йўл қўйилмайди. Ионлаштирувчи нурланишлардан ҳимоялаш бўйича тадбирларни режалаштириш ва олиб боришда нурланаётган шахслар категориялари, дозалар чегаралари ва ҳимоялаш бўйича тадбирлар келтирилган радиация хавфсизлиги нормаларидан, шунингдек хоналар ва ускуналарни жойлашуви, иш жойлари, нурланиш манъбаларини аниқлаш, ҳисобини юритиш ва сақлаш, шамоллатиш, чанг-газдан тозалаш, радиофаол чиқиндиларни ва б.қ. зарарсизлантиришни регламентланган санитар номалардан фойдаланиш керак.
3.9. Лазер, инфрақизил ва ультрабинафша нурланишлардан ҳимоялаш
Лазер ёки оптик квант генератори — бу мажбурий (манфаатлантирилган) нурланишни фойдаланишга асосланган оптик оралиқ нурланишли электр магнити генератори. Ўзининг уникал хоссалари (нурни юқори йўналтирилганлиги, мувофиқлашувчанлиги) туфайли лазерлар саноатнинг турли соҳаларида, фан, техника, алоқа, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, биологияда ва б.қ. кенг қўлланилмоқда.
Хизмат кўрсатувчи персонал учун лазер нурини хавфлилик даражаси бўйича лазерлар тўртта синфга бўлинади: I (хавфсиз) — кўз учун чиқиш нурланиши хавфсиз; II (хавфи кам) — тўғри ёки кўзгули қайтгани кўз учун хавфли; III (хавфлилиги ўртача) — тўғри, кўзгули, шунингдек диффузияли аксланган нурланиш қайтараётган сиртдан 10 см масофада ва (ёки) тери учун тўғри ва кўзгули қайтган нурланиш кўз учун хавфли; IV (хавфи юқори) — қайтараётган сиртдан 10 см масофада диффузияли аксланган нурланиш тери учун хавфли.
Генерацияланаётган лазер нурланишини хавфлилик даражасини баҳолашда етакчи мезонлар сифатида қувват (энергия), тўлқин узунлиги, импульснинг давомийлиги ва нурланиш экспозицияси қабул қилинган. Рухсатли даража чегараси, ўрнатилишига талаблар, лазерларни жойлаштирилиши ва ундан хавфсиз фойдаланиш Санитар нормалар ва қоидалар лазерларни ўрнатилиши ва эксплуатацияси 31.07.1991 №5804—91 билан регламентланган, у лазерлар билан ишлашда хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш имкониятини беради. Санитар нормалар ва қоидалар ҳар бир ишлаш тартиби учун чегаравий рухсатли даражалар қийматларини, махсус формулалар ва жадваллар бўйича оптик оралиқ участкаларини аниқлаш имконини беради. Нурланишни чегаравий рухсатли даражалари лазерлар билан ишлаш тартиби ҳисобга олиниб узликсиз, моноимпульсли, импульс- даврийли қилиб дифференсацияланган. Технология жараёнининг хусусиятига кўра, лазер ускунаси билан ишлашда персоналга асосан қайтган ва тарқалган нурланишлар таъсир этиши мумкин.
Биологиявий объектларда (тўқима, орган) лазерларни нурланиш энергияси турли алмашинувларга учраши ва организмда вужудга келадиган нурланишга жавоб тарзида, нурланаётган тўқималарда органик ўзгаришлар (бирламчи самаралар) ва хусусиятсиз функционал таркибли ўзгаришлар (иккиламчи самаралар) келтириб чиқариши мумкин. Кўриш органларига лазер нурларини таъсири (катта бўлмаган функционал бузилишлардан то кўр бўлиб қолганича) асосан тўлқин узунлигига ва таъсирни локаллаштирилганига боғлиқ бўлади. Катта қувватли лазерлар қўлланилганда ва уларни амалий фойдаланилиши кенгайганда нафақат кўриш органларини бехосдан шикастланиш хавфи, тери қопламларининг ҳам, ва ҳатто ички органларни кейинчалик марказий асаб ва эндокрин тизимларидаги ўзгаришлари билан ҳам қийнайди. Лазер нурланишидан шикастланишдан огоҳлантириш инженер-техник, режалаштириш, ташкилий, санитар-гигиеник тавсифли чоралар тизимини ўз ичига олади.
Хавфлилиги II — III синфли лазерлардан фойдаланилганда персонални нурланишини олдини олиш мақсадида ёхуд лазер зонасини тўсиш, ёки нурлатиш тўпламини экранлаш керак. Экранлар ва тўсиқлар энг кичик қайтариш коэффициентли материаллардан тайёрланиши, оловга чидамли бўлиши ва лазер нури таъсирида токсик моддалар ажратмаслиги керак. Хавфлилиги IV синф лазерлар изоляцияланган алоҳида хоналарда жойлаштирилади ва уларни ишлаши масофадан бошқариб таъминланади.
Бир хонада бир неча лазерлар жойлаштирилганда турли хил ускуналарда ишлаётган операторларни ўзаро бир-биридан нурланмаслик чорасини кўриш керак. Лазерлар жойлаштирилган хонага уларни эксплатация қилиш билан боғланмаган шахсларнинг киришига рухсат этилмайди. Лазерларни кўз билан ҳимоя воситаларисиз юстировкалаш тақиқланади. Шовқиндан ҳимоялаш учун ускуналарни товушдан изоляциялаш, товушни ютишни ва б.қ. тегишли чоралари қўлланилади. Лазерлар билан ишлашда хавфсиз меҳнат шароитларини таъминловчи шахсий ҳимоя воситаларига кўзни нурланишини рухсатли даража чегарасигача камайтиришга мўлжаланган махсус кўзойнаклар, қалқончалар, ниқоблар киради. Шахсий ҳимоя воситалари, фақат жамоа ҳимоя воситалари санитар қоидалар талабларини таъминлашга имконсиз бўлганида, қўлланилади.
Инфрақизил нурланишлар — оптик оралиқдаги электрмагнит нурланишлари бўлиб уларни тўлқин узунликлари: А области -760-1500 нм, В-области — 1500—3000 нм, С области — 3000 нм дан катта бўлади. Инфрақизил нурланишларнинг манъбаси очиқ аланга, эриган ва қиздирилган металл, ойна, ускуналарни қизиган сиртлари, сунъий ёритиш приборлари ва б.қ. бўлади.
Иссиқлик алмашинувида нурланишнинг биологик таъсири муҳим роль ўйнайди. Организмга иссиқлик таъсирининг самараси оқим зичлигига, нурланиш давомийлигига, таъсир зонасига, одам танасига нурланишни ўтиш чуқурлигини аниқловчи тўлқин узунлигига боғлиқ бўлади. Оптик оралиқ учун қуйидаги қоида мавжуд — тўлқин узунлиги қанча қисқа бўлса, нурланишни ўтиш қобилияти шунча катта бўлади. Бундан энг кўп ўтиш қобилиятига А области нурланиши эга бўлади ва у тери қопламаси орқали ўтади ва қон билан ва тери ости ёғ ҳужайрачалари орқали ютилади. В ва С областларидаги нурланишлар кўп жиҳатдан эпидермисда ютилади. Одам узоқ вақт нурланиш зонасида турганида танани иссиқлик мувозанатининг тез ўзгариши, ҳароратни ошиши, тер ажралиши кучаяди ва организмга керакли тузларнинг йўқотилиши содир бўлади.
Инфрақизил нурланишнинг кўзга давомли таъсирида катаракта ривожланиши мумкин. Инфрақизил нурланишлардан ҳимоялаш усуллари қуйидагилар:
иссиқ сиртларни иссиқликдан изоляциялаш;
иссиқлик нурланишли сиртларни совутиш;
ишчиларни нурланиш жойидан узоқлаштириш (масофа билан ҳимоялаш);
ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш (механизациялаштириш);
масофадан бошқариш;
аэрацияни, ҳаволи душни қўлланилиши;
нурлатиш манъбасини экранлаштириш;
кабиналар ва тўсиқлар қўлланилиши;
шахсий ҳимоя воситаларини қўлланилиши;
оловга чидамли модда шимдирилган пахтали матодан махсус кийим, махсус оёқ кийим, сарғиш яшил ёки кўк ойналик, ёритиш фильтрли кўзойнаклар, перчаткалар, қўлқоплар, ҳимоя маскаларидан фойдаланиш.
Ультрабинафша нурланишларнинг (УБН) асосий табиий манъбаси Қуёш бўлади. Кўринмайдиган ультрабинафша (УБ) нурлари нурланиш манъбасида 1500 °С дан катта ҳароратда ҳосил бўлади ва 2000 °С дан катта ҳароратда аҳамиятли суръатларга (интенсивликка) эришади. УБН нинг сунъий манъбаси ёритишни газразрядли манъбалари, электр ёйи (ёйли электрпечлари, пайвандлаш ишлари), лазерлар ва б.қ. бўлади.
Ультрабинафша нурланиш спектрининг, турли биологик таъсирга эга, учта участкаси фарқланади. Тўлқин узунлиги 0,39—0,315 мкм бўлган кучсиз биологик таъсирга эга ультрабинафша нурланиш. Одам организмига ультрабинафша нурланишнинг етарли даражада эмаслиги ҳам, унинг ортиқчалиги ҳам зарарли таъсир кўрсатади. Терига катта дозали УБ-нурланишининг таъсири тери касалликларига (дерматит) олиб келади. УБ-нурларининг ортиқча дозаси марказий асаб тизимига ҳам таъсир этади, нормадан четланиш чанқоқлик, бош оғриғи, юқори толиқиш, тана ҳароратининг ошиши ва б.қ. кўринишида содир бўлади.
Тўлқин узунлиги 0,32 мкм дан кам ультрабинафша нурлари кўзнинг тўр пардасига салбий таъсир этади, оғриқли шамоллаш жараёнларини келтириб чиқаради. Бу касалланишнинг дастлабки босқичида одам оғриқ сезади ва кўзларда «қум» ҳис этади. Касалланиш кўз ёшланиши билан биргаликда кечади, кўз шох пардасини шикастланиши ва ёруғликдан қўрқиш («қор» касаллиги) бўлиши мумкин. УБН нурлари кўзга таъсир қилмай қўйгандан 2—3 кундан кейин ёруғликдан қўрқиш симптомлари ўтади. УБ-нурларининг етарли эмаслиги одам учун хавфли, чунки бу нурлар организмни асосий биологик жараёнларини манфаатлантирувчиси бўлади. Ультрабинафша нурланиши етарли бўлмаганда — авитаминоз билан касалланиш, бунда фосфор-кальций алмашинуви ва суяк ҳосил бўлиш жараёни бузилади, шунингдек ишлаш қобилиятини ва организмни касалланишлардан ҳимояланиш хоссалари пасаяди. Бундай ҳолатлар куз-қиш даври учун тавсифли бўлади, чунки бу даврларда табиий ульрабинафша радиация аҳамиятли даражада кам бўлади («ёруғлик очлиги»).
Куз-қиш мавсумлари даврида тиббий персонал кузатуви остида сунъий УБ-нурланишини, эритем люминесцент лампалар билан махсус ускуналанган хоналарда — фотарияларда, қилиш тавсияланади. Қўрғошин-кварцли лампалар билан сунъий нурлатиш тавсияланмайди, чунки уларни суръатли нурланишини нормалаштириш мураккаб. УБН одамга таъсирини сонли баҳоланиши эритем таъсир, яъни терини қизариши, кейинчалик терини пигментацияга (загар — куйиш) олиб келувчи билан бажарилади. УБН нинг бактерицид таъсири, яъни микрорганизмларни йўқотиш (ўлдириш) қобилияти, тўлқин узунлигига боғлиқ.
Ортиқча УБН дан ҳимоялаш учун қуёшга қарши экранлар, улар кимёвий (УБН ни ютувчи ингредиентлари бор кимёвий моддалар ва ёпадиган-сурадиган) кремлар ва жисмий (нурларни қайтарувчи, ютувчи ёки тарқатувчи турли тўсиқлар) қўлланилади. УБН энг кам ўтказувчи матодан (масалан, поплиндан) тайёрланган махсус кийим яхши ҳимоя воситаси бўлади.
Ишлаб чиқариш шароитларида кўзни ҳимоялаш учун қора-яшил ойнали ёруғлик фильтрлари (кўзойнак, шлемлар) қўлланилади. Барча узунликдаги тўлқинли УБН дан тўлиқ ҳимоялашни қалинлиги 2 мм ли флинтглас (қўрғошин оксиди бор ойна) таъминлайди. Хоналарни тайёрлашда турли пардозлаш материалларининг қайтариш қобилияти УБН учун кўринадиган ёруғликка нисбатан бошқача бўлиши ҳисобга олиниши керак. УБН ни жилоланган алюминий ва мисли оқлаш яхши қайтаради, лекин рух ва титан оксидлари, мой асосли буёқлар — ёмон қайтаради.
3.10. Одамни кимёвий ва биологик негатив омиллардан ҳимоялаш
Кимёвий хавфли ва зарарли омиллар қуйидагиларга бўлинади:
одам организмига таъсирини тавсифи бўйича: токсик, ғашлантирувчи-ғижинтирувчи, сенсебилизацияловчи, канцерогенли, мутагенли, репродуктив фаолиятга таъсир этувчи;
одам организмига ўтиш йўли бўйича: нафас олиш органлари орқали, ошқозон-ичак йўли орқали, тери орқали ва кўз шиллиқ пардаси орқали ўтувчи.
Негатив омил сифатида таъсир этувчи кимёвий моддалар қаттиқ заҳарлар (қўрғошин, мишяк ва б.қ.), суюқ ва газсимон заҳарлар (углерод оксиди, бензин, бензол, водород сульфиди, ацетилен, спиртлар, эфир ва б.қ.). Токсиклик тавсифи бўйича улар 1) ўювчан (сульфат кислота, сульфид кислота ва хром оксиди ва б.қ.); 2) нафас олиш органига таъсир этувчи (олтингугурт икки оксиди, кремний оксиди, аммиак ва б.қ.); 3) қонга таъсир этувчи (ис гази, мишякли водород ва б.қ.); 4) асаб тизимига таъсир қилувчи (спиртлар, эфир, углеводородлар). ГОСТ 12.1.007—76 га биноан тўртта хавфли синф ўрнатилган. 1-синф — фавқулодда хавфли; 2 — синф — хавфи юқори синф; 3 -синф — хавфли; 4-синф -хавфи кам. Мана шу моддаларни барчаси ишлаб чиқариш иш жойи муҳитини заҳарлайди. Масалан, канцероген таъсири ошади, газсимон моддалар ишловчиларни ўлимига сабаб бўлиши мумкин (метил спирти -кўр бўлиб қолишга).
Зарарли моддаларнинг концентрациясини назоратини санитар-эпидимогик назорат органлари ва корхоналарни лавозимли шахслари экспрес ва автоматик методлар (барча турдаги газтахлиллагичлар, хроомотографлар ва бошқа замонавий приборлар) ёрдамида амалга оширадилар. Заҳарли моддалар таъсирини камайтиришга эришишга ишлаб чиқаришни максимал даражада механизациялаштириш ва автоматлаштириш, техник ускуналарни модернизация қилиш, самарали шамоллатиш қурилмаларидан (умумалмаштирилувчан ва маҳаллий вентиляция) фойдаланиш эвазига эришиш мумкин. Бевосита ишловчиларга келсак, улар ўз вақтида тиббий кўриклардан ўтиши, тоза ошхона ва ювиниш хоналаридан фойдаланиши ҳамда замонавий махсус кийимлар берилиши ва тозаланиб турилиши керак; хоналарни газсизлантириш ҳам эсдан чиқмаслиги керак. Муайян шароитларда ишловчиларга махсус перчаткалар, маскалар, ҳимоя кўзойнаклари, қалқончалар, газниқоблар, баъзан касалланишни огоҳлантириш мазлари берилиши керак.
3.11. Ҳаво муҳитини ифлосланишидан ҳимоялаш
Вентиляцияни вазифаси берилган метеорологик шароитларда ҳавони тозалигини таъминлашдан иборат. Ҳавони силжитилиш усули бўйича вентиляция табиий ва механик, нима учун хизмат қилишига кўра — итариб чиқарувчи ва сўриб киритувчи, ҳаракатланиш жойи бўйича маҳаллий (жойидан алмаштирувчан) ва умумалмаштирувчанга бўлинади. Умумалмаштирувчан вентиляцияда ифлосланган нам ҳаво тоза ҳаво билан бутун хона бўйича аралаштирилади. Агар хона катта, ишлаётган одамлар сони кам ва улар бир жойда тўпланган бўлса, унда одамлар тўпланган жойлар учун маҳаллий (жойидан алмаштирувчан) вентиляция қўлланилади. Агар зарарли моддани хона бўйича тарқалишига йўл қўймай, уни ажралиш жойидан чиқариб ташланса, алмаштирилаётган ҳаво ҳажмини камайтириш мумкин.



