Қурилишда меҳнатни муҳофаза қилиш

- -
- 100%
- +
Меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини тарғибот қилиш барча тарғибот қилиш воситалари: турли қўлланмалар, плакатлар, радио, телевидение, кино, кўрик-танловлар, маърузалардан фойдаланилиб, бўлинма раҳбарлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан бажарилиши керак.
Ишлатилаётган ишлаб-чиқариш ускуналарини хавфсизлигини таъминлаш, уларни меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими, давлат назорат органлари меъёрлари ва қоидалари ва меҳнат хавфсизлигининг бошқа меъёрий ҳужжатлари талабларига мос ҳолатга келтириб, керак бўлганда — янги хавфсиз ускуналар билан алмаштирилиб ечилиши керак. Фойдаланилаётган ишлаб чиқариш ускуналарини хавфсизлигини таъминлашни — бош механик бўлими, бош энергетик бўлими, бўлинма раҳбари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, касаба уюшмаси ва техник назорат бўлими бажарадилар.
Ишлаб чиқаришда технология жараёнларини хавфсизлигини таъминлаш амалдаги технологияларни меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими, давлат назорат органлари меъёрлари ва қоидалари ва меҳнат хавфсизлигининг бошқа меъёрий ҳужжатларига мос ҳолатга келтириш ҳамда янги хавфсиз технология жараёнлари, механизациялаштириш ва автоматлаштириш воситаларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш йўли билан амалга оширилиши керак. Ишлаб чиқариш жараёнларини хавфсизлигини таъминлаш — бош технолог, техник назорат бўлими, бўлинма раҳбари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, касаба уюшмаси, бош механик бўлими, бош энергетик бўлими томонидан бажарилади.
Ишлаб-чиқариш бино ва иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш уларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш талабларини бажариш йўли билан бажарилади. Қурилаётган бино ва иншоотларни хавфсизлигини таъминлаш — капитал қурилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва моддий-техника таъминоти бўлимлари томонидан; фойдаланилаётган бино ва иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлаш — бош механик бўлими, бўлинма бошлиғи, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, ёнғин хавфсизлиги бўлими ва моддий-техника таъминоти бўлимлари томонидан бажарилади.
Меҳнат шароитларини санитар-гигиеник меъёрлаштириш иш ўринларида ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари пайдо бўлиш сабабларини бартараф этиш ва самарали жамоа ҳимоя воситаларини қўллаш йўли билан амалга оширилади. Меҳнат шароитларини санитар-гигиеник меъёрлаштиришни — бўлинма раҳбари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, касаба уюшмаси, бош технолог бўлими ва тиббиёт пункти бажарадилар.
Ишловчиларни шахсий ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш амалдаги меъёрлар ва улар учун ўрнатилган берилиш, сақланиш ва фойдаланиш тартибига кўра амалга оширилиши ҳамда улар билан таъминлашни моддий-техника таъминоти бўлими раҳбари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ва касаба уюшмаси томонидан бажарилиши керак.
Оптимал меҳнат ва дам олиш тартиби яратилишини таъминлаш барча ишловчилар учун уларнинг меҳнат хусусиятлари ҳисобга олиниб, биринчи навбатда ишлаб-чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари таъсир этаётган ва узликсиз юқори жисмоний ва асаб-руҳий кучланганлик билан ишлаётганлар учун назарда тутилиши керак. Ишловчилар учун имтиёзли меҳнат ва дам олиш тартиби меъёрий ҳужжатлар асосида таъминланади. Оптимал меҳнат ва дам олиш тартибини меҳнатни илмий ташкиллаштириш ва иш ҳақи бўлими, бўлинма раҳбари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ва касаба уюшмаси таъминлайди.
Ишловчиларни даврий, янгидан ишга қабул килинаётганларни, тиббий профилактика кўригидан ўтказилишини, пархез овқатлар билан таъминлаш ва уларнинг касалланишларини олдини олиш тиббий-профилактика тадбирларини ўтказилишини ташкиллаштиришни ва тиббий-профилактика хизмати кўрсатишни тиббиёт пункти, бўлинма раҳбари, касаба уюшмаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этади.
Санитар-маиший хизмат кўрсатиш ишловчиларни санитар-маиший хоналари, қурилмалари билан таъминлаш ҳамда уларни амалдаги меъёр ва қоидалар талабларига кўра ишлатилишини назарда тутиши керак. Ушбуни бўлинма бошлиғи, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, моддий-техника таъминоти бўлими, капитал қурилиш бўлими ҳамда касаба уюшмаси ташкиллаштиради.
Касбий танлаш ишловчиларни алоҳида касбларга жисмоний ва руҳий жиҳатдан ишларни хавфсиз бажаришга мослигини назарда тутади. Алоҳида касблар ва мутахассисликлар бўйича касбий танлашни кадрлар бўлими, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ҳамда тиббиёт пунктлари бажарадилар.
4.4. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкиллаштириш
Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилишга жавобгарлик иш берувчига юклатилган. У қуйидагиларни таъминлаши керак:
ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари ва ускуналарини хавфсиз эксплуатация қилишни, технология жараёнларини хавфсизлигини, шунингдек жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларини қўлланилишини;
қонунлар билан ўрнатилган меҳнат ва дам олиш тартибларини;
ҳар бир иш жойида тегишли меҳнат шароитларини;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқилиши ва бажарилишини;
қонунларга биноан дастлабки (ишга қабул қилишда) ва даврий тиббий кўрикларни олиб бориши;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига биноан иш жойларини ва ишлаб чиқариш объектларини сертификациялашни олиб бориши;
ишловчиларни махсус кийим, оёқ кийим ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланишини, шунингдек уларни ўз вақтида тозаланиши, ювилиши ва таъмирланишини;
меҳнат шароитларининг ноқулайлиги ва хавфлилиги оқибатида ишловчиларнинг соғлиғига етказилган зарарни қопланишини;
ишловчиларга иш жойидаги шароитлар ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати тўғрисидаги, соғликни шикастланиш таваккали мавжудлиги тўғрисида ва уларга берилиши керак бўлган шахсий ҳимоя воситалари, компенсациялар ва имтиёзлар тўғрисида ахборот берилишини;
Ишловчилар сони 50 дан ортиқ бўлган корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тузилиши ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича, бу соҳада тегишли тайёргарликка ёки иш тажрибасига эга, мутахассис лавозими киритилиши назарда тутилган. Ишловчилар сони 50 кишидан кам бўлган ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг яратилиши тўғрисидаги қарорни раҳбар ташкилот фаолияти хусусиятларини ҳисобга олиб қабул қилади. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комитетлар (комиссиялар) тузилади, уларнинг таркибига иш берувчининг, касаба уюшмаларининг ёки ишловчиларнинг бошқа ваколатли органи вакиллари киради. Бу комитетлар меҳнатни муҳофаза қилишдан жамоа шартномасини ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради, иш берувчи ва ишловчиларни меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини таъминлаш, ишлаб чиқариш жароҳатланишлари ва касб касалликларини олдини олиш ишларини бажаришларини мувофиқлаштириб боради.
Корхона раҳбарияти меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларга оддий ишловчиларни жалб қилиши, жароҳатланиш ва аварияларни камайтиришга йўналтирилган қабул қилинаётган чоралар, янги технологияларни тадбиқ этиш масалалари ва б.қ. бўйича улар билан консультациялар олиб бориши керак. Корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини яратилиши, бошқа хизматлар ва бўлинмалар ишловчиларни хавфсизлигини таъминлаш муаммолари билан шуғулланмайди, дейилгани эмас. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларни ўқитиш ва қабул қилинган қарорларни бажариш у ёки бу даражада ташкилотни барча таркибий бўлинмаларига тегишли бўлади. Меҳнатни хавфсиз шароитларини яратиш бўйича ишларни бажарилишини қуйидаги умумий тамойиллар раҳбарлигида таъминлаш керак:
— хавфсизлик чоралари ва воситалари мажмуи бўлиши мумкин бўлган таҳдидлар ва таваккалларга мос бўлиши керак;
— ташкилий ва техник хавфсизлик чоралари персоналга ўзини ишлаб чиқариш топшириғини бажаришга халақит бермаслиги керак;
— қўлланилаётган хавфсизлик методлари ва воситаларининг ўзи ишловчилар учун хавф солмаслиги керак;
— хавфсизлик чоралари амалдаги қонунчиликка қарши бўлмаслиги керак;
Ишловчиларни ҳаёти ва соғлиғини устиворлигини таъминлаш меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги стратегик йўналиш бўлади. Бу стратегияни муваффақиятли амалга оширилишини таъминлаш учун корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни қуйидаги тамойиллар раҳбарлиги асосида бажарилишини ташкиллаштириш керак:
1) барча бошқарув даражаларида ишлаб чиқаришнинг барча масалаларини ечишда меҳнат хавфсизлиги муаммоларини ҳисобга олишни мажбурийлиги. Бу барча босқичларда, жараёнларни лойиҳалашдан то эксплуатациялашгача, меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари ва нормалари риоя қилиниши ва бажарилиши керак деган бўлади;
2) корхонада меҳнат хавфсизлиги учун раҳбарларнинг ҳар бирининг жавобгарлиги, иш берувчидан то мастергача. Меҳнатни муҳофаза қилиш саволлари бўйича ҳар бир раҳбарнинг фаолият мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари лавозим мажбуриятларида аниқ қайд қилинган бўлиши керак;
3) меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг корхонанинг бевосита юқори даражадаги раҳбарига бўйсинганлиги;
4) меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва корхонани бошқа хизматлари олдида турган масалаларни аниқ чегаралаш, меҳнатни мухофаза қилиш хизмати етакчилигида корхонани бошқа бўлинмалари билан биргаликда ишлаб чиқаришни хавфсизлигини ташкиллаштириш;
5) меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг тадбирларида иш жойларини меҳнат шароитларини назоратли текширувининг устиворлиги;
6) меҳнатни муҳофаза қилиш муаммоларини ечишда корхонани барча ходимларини жалб қилиш; меҳнат жамоаси вакиллари билан яқиндан мулоқат қилиш;
7) хавфсизлик ва гигиенани таъминлаш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш;
8) иш жойларида таваккал ва хавфларни чуқур текширилишини олиб бориш;
9) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни қатнашчилари ва ташкилотчиларини компетентлилигини таъминланганлиги.
4.5. Ишловчиларни тиббий кўриклардан ўтказишни ташкиллаштириш
Ишчилар ва хизматчиларни дастлабки тиббий кўриги ишга кираётганда, даврий кўриги эса қонунчиликка биноан ўтказилади. Меҳнатни муҳофаза қилишнинг давлат норматив талабларини ишлаб чиқиш бўйича методик тавсиялар қуйидаги ҳужжатларни ишлаб чиқилишини назарда тутади:
— ишловчилари дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтиши мажбурий бўлган зарарли, хавфли моддалар ва ишлаб чиқариш омилларининг вақтинчалик таркиби;
— ишловчилари дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтиши мажбурий бўлган ишларнинг вақтинчалик таркиби;
— ишловчиларни ишга киришда дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан мажбурий ўтказиш тўғрисида Низом;
— касб касалликлари рўйхатини қўлланилиши бўйича Йўриқнома.
Тиббий кўриклар тегишли лицензия ва сертификатга эга бўлган даволаш-профилактика ташкилотлари томонидан ўтказилади. Психиатр кўриги текширилаётган шахсни доимий рўйхатда турган жойидаги психоневрологик диспансерда ўтказилади. Тиббий кўриклар касалликлардан, бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантириш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек у ёки бу касбга тегишли тиббий қарши кўрсатмаларга кўра касбий танлаш мақсадида олиб борилади. Касби ёки бажариладиган иш турига боғлиқ ҳолда даврийлиги — бир, икки, уч йилда бир марта бўлади.
Худди шу мақсадларда, юқори хавф шароитларида касбий фаолиятнинг алоҳида турларини амалга ошириш учун, психиатрик қаршиликларни аниқлаш бажарилади. Бундай психиатрик қаршиликларга алкоголизм, гиёҳвандлик, токсикомания, эпилепсия, чегаравий ақлий заифлик, сўзлашдаги нуқсонлар ва оғир шаклдаги дудуқланиш ва б.қ. киради. Даврийлиги — беш йилда бир марта.
Тиббий кўрикдан ўтилиши керак бўлган ишловчиларнинг лавозимлар рўйхати Ўздавсанэипидназоратнинг жойлардаги марказлари ва иш берувчилар ҳамда касаба уюшмалари ёки бошқа жамоа ташкилотлари билан биргаликда (цехлар, касблар, хавфли, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш омиллари бўйича) бундан аввалги йилнинг 1-декабридан кечиктирмай аниқланади. Тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма, ишловчига таъсир ўтказувчи зарарли, хавфли моддалар ва ишлаб чиқариш омиллари рўйхатига биноан, иш берувчи томонидан ишловчининг қўлига берилади.
Иш берувчига тавсия қилинади:
Ўздавсанэипидназорат марказидан даврий тиббий кўриклардан ўтиши керак бўлган шахслар контингенти тўғрисида маълумот олгандан кейин, бир ой муддатда бундай шахсларнинг номлари билан рўйхатини тузишлари, унда ишлаб чиқариш, цехлар, касблар, ишловчиларга таъсир ўтказадиган хавфли, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш омиллари, берилган шароитлардаги иш стажи кўрсатилиши керак;
кўрсаткичлар мавжудлигида ишловчиларни ўз вақтида даврий ва навбатдан ташқари тиббий кўрикларга йўллаш, йўлланмаларда барча керакли маълумотларни кўрсатиш;
тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд тиббий кўрик кўрсаткичлари бўйича ишга рухсат этилмаган шахсларни ишлашига рухсат этмаслик;
дастлабки тиббий кўрикдан ўтишга йўлланаётган шахсларни йўлланма бланклари билан таъминлаш, унда тиббий текшириш натижалари ва топширилган ишларни бажариши мумкинлиги ҳақида хулоса қайд этилади.
Касбий меҳнат қобилиятини йўқотилиш даражасини аниқлаш шифокор техник эксперт комиссиясиялари (ШТЭК-ВТЭК) зиммасига юкланган, улар тегишли ногиронлик гуруҳини ва жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлигини аниқлайди.
4.6. Меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациялаш
Меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациялаш — бу иш жойларида зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларини аниқлаш ва меҳнат шароитларини меҳнатни муҳофаза қилишни давлат норматив талаблари билан мослаштириш тадбирларини амалга ошириш мақсадида, меҳнат шароитларини баҳолаш. Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни билан иш берувчилар зиммасига меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини даврий равишда аттестациялаш юклатилган.
Меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациялаш натижалари қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни режалаштиришда;
ишларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича талабларга мослигини кейинчалик сертификациялашда;
оғир ишларда ва меҳнат шароитлари зарарли ва хавфли ишларда банд ишловчиларга имтиёз ва компенсациялар тақдим этилишини асослаш;
касб касалланишига гумон қилинганда касалликнинг касб билан боғликлик масаласини ечиш;
ишловчиларни иш ва б.қ. жойларни меҳнат шароитлари билан таништириш;
Иш жойларини аттестациясини ташкиллаштириш ва ўтказиш учун иш берувчи ташкилотни аттестациялаш комиссиясини ва керак бўлганда таркибий бўлинмаларда ҳам комиссиялар ташкил қилади. Аттестациялаш комиссияси қуйидаги масалаларни ечади:
иш жойларини аттестациясини ўтказиш учун норматив маълумот базани шакллантиради;
иш жойларини инвентарлаштиришни ўтказади ва доимий иш жойларини рўйхатини тузади;
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.



